«ниғматилла йўлдошев» тегли мақолалар


Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев ва қидирувдаги тадбиркор ўртасидаги суҳбат видеосига изоҳ берди
26 апрель 2024, 15:02

Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев ва қидирувдаги тадбиркор ўртасидаги суҳбат видеосига изоҳ берди

Интернетда Туркияда бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев ва қидирувда бўлган тадбиркор Шерали Собиржанов ўртасидаги суҳбат видеоси тарқалди. БП видео январь ойида бош прокурор ўз маблағи ҳисобидан даволанаётган турк клиникасида ёзиб олингани ва амалдор бу тадбиркор билан таниш бўлмаганини маълум қилди.

Бўкадаги сайёр қабулда аёл бош прокурор қабулига киритмагани учун Светлана Артикова билан жанжаллашди
5 май 2023, 12:23 1

Бўкадаги сайёр қабулда аёл бош прокурор қабулига киритмагани учун Светлана Артикова билан жанжаллашди

Бош прокурор ўринбосари Светлана Артикова сайёр қабулда эри билан боғлиқ ишни ҳал қилиш учун келган аёл билан жанжаллашди. Аниқланишича, у аёлни бош прокурор билан учрашишга қўймаган. Якунда бош прокурор аёлни қабул қилиб, мурожаатни назоратга олди.

Тошкент шаҳар Экология бошқармаси бошлиғи озод этилди
11 сентябрь 2022, 15:34

Тошкент шаҳар Экология бошқармаси бошлиғи озод этилди

Пойтахтда дарахтлар нобуд бўлишига шароит яратиб берганликда айбланиб ҳибсга олинган Тошкент Экология бошқармаси бошлиғи Фарҳод Деҳқонов озод этилди, бироқ жиноий ишда гумонланувчи сифатида қолмоқда. Депутат Расул Кушербаев унинг озодликка чиқишига Ўзбекистон бош прокурори ҳисса қўшганини айтди.

«Ислом Каримовнинг содиқ шогирди ва сиёсий фарзанди». Шавкат Мирзиёевга президентлик юклатилган мажлисдан 5 йил ўтди
8 сентябрь 2021, 12:40

«Ислом Каримовнинг содиқ шогирди ва сиёсий фарзанди». Шавкат Мирзиёевга президентлик юклатилган мажлисдан 5 йил ўтди

2016 йил 8 сентябрь куни Ўзбекистон парламенти палаталарининг қўшма мажлисида мамлакатнинг ўша вақтдаги бош вазири Шавкат Мирзиёевга Ўзбекистон президенти вазифа ва ваколатлари вақтинча юклатилди. Мажлисда ўша вақтдаги Сенат раиси Ниғматилла Йўлдошев раҳбарлик лавозимларида етарли тажрибага эга эмаслиги сабабли президентликни бажаришни унга юкламасликларини сўраган эди. Собиқ молия вазири эса Шавкат Мирзиёевни Ислом Каримовнинг «содиқ шогирди ва сиёсий фарзанди» дея таърифлаган эди.

Бухоро прокурори Жасур Фозилов мурожаати юзасидан Бош прокуратура баёнот берди
12 декабр 2020, 13:19

Бухоро прокурори Жасур Фозилов мурожаати юзасидан Бош прокуратура баёнот берди

Бухоро шаҳар прокурори Жасур Фозилов Шавкат Мирзиёев ва президент администрацияси раҳбарига видеомурожаат билан чиқиб, бош прокурорга алоқадар жиноятларни фош этмоқчилиги, унинг Mega Bukhara савдо мажмуаси қурилишига бевосита алоқадорлигини таъкидлади. Шунингдек, мазкур объект қурилишига кетган ҳаражат 1 трлн сўмга етиши ва халқнинг ёнидан қопланаётганини айтди. Бош прокуратура ҳолат бўйича баёнот билан чиқди.

Прокуратура қишлоқ хўжалигидаги қонунбузилишларда молия вазири ўринбосари алоқадорлигини текширмоқда
19 ноябр 2020, 23:08

Прокуратура қишлоқ хўжалигидаги қонунбузилишларда молия вазири ўринбосари алоқадорлигини текширмоқда

Ниғматилла Йўлдошев бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоровга дон етиштириш харажатларини молиялаштиришда Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасидан маблағ ажратиш ва сарфлашнинг қонунийлигини текшириш тўғрисида сўров юборди. Бундан ташқари, Молия вазирлиги мансабдор шахслари, жумладан, вазир ўринбосари Абдимухтор Эргашевнинг қонунбузилиш ҳолатларда алоқадорлигини текшириш кутилмоқда.

Ниғматилла Йўлдошев: Данғара тумани солиқ инспектори 22 та сохта фирма очган
7 ноябр 2020, 16:01

Ниғматилла Йўлдошев: Данғара тумани солиқ инспектори 22 та сохта фирма очган

Бош прокурор Данғара тумани давлат солиқ инспектори 22 та сохта фирма очиб, 268 млрд сўмни нақдлаштирганини қайд этди. Маълум бўлишича, 31 нафар солиқ ходими мансаб ваколатларини суиистеъмол қилган ва жиноий жавобгарликка тортилган.

Тез ёрдам машиналари 15 дақиқадан кўп бўлмаган вақтда етиб бориши таъминланади — Бош прокурор
16 июл 2020, 12:00

Тез ёрдам машиналари 15 дақиқадан кўп бўлмаган вақтда етиб бориши таъминланади — Бош прокурор

Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошевнинг айтишича, эндиликда президент топшириғига биноан 103 рақамига телефон қилинганда банд бўлиш ҳолатига чек қўйилади. Бундан ташқари, тез тиббий ёрдам хизмати 15 дақиқадан кўп бўлмаган вақтда етиб келиши ва COVID-19 га тест натижаларини узоғи билан бир кунда чиқарилиши таъминланади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг